Уведомление

05 June 2024

ХАБАР

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамияти сизга ўз ҳурматини билдириб, 2024 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107б-уй манзилида акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади. “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” акциядорлик жамиятининг электрон почта манзили - info@uzmrc.uz.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг бошланиш вақти - соат 15:00.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши иштирокчиларини рўйхатга олиш вақти соат 14:45 дан 15:00 гача.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси- 2024 йил 4 июнь;

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси- 2024 йил 21 июнь.

 

Кун тартиби:

1.    Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2.    Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

3.    "ЎзИҚМК" АЖ Ижроия органининг 2023 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш;

4.    "ЎзИҚМК" АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботини тинглаш;

5.    “PKF MAK ALYANS” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг "ЎзИҚМК" АЖнинг 2023 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича МҲХС асосида тайёрланган ҳисоботи юзасидан ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш;

6.    "ЎзИҚМК" АЖ нинг 2023 йил якунлари бўйича "ЎзИҚМК" АЖ фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари бажарилишини текшириш ва баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

7.                  "ЎзИҚМК" АЖ нинг 2023 йилдаги корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ва корпоратив бошқарув Кодекси қоидалари тавсияларига риоя қилиш натижаларини кўриб чиқиш;

8.             Ҳисобот йилининг соф фойдасини тақсимлаш;

9.                                      Кузатув кенгаши аъзоси Олимжонов Санжар Одиловичнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш; 

10.         Худайберганов Илхом Неъматуллаевични “ЎзИҚМК” АЖ Кузатув кенгаши аъзоси этиб, уч йил муддатга сайлаш;

11.        "ЎзИҚМК" АЖнинг 2024 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича МҲХС асосида тайёрланган ҳисоботи юзасидан мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш (шартномани бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;

12.        "ЎзИҚМК" АЖнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

13.        "ЎзИҚМК" АЖнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш;

14.        "ЎзИҚМК" АЖнинг "Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги Низоми"ни янги таҳрирда тасдиқлаш;

15.        "ЎзИҚМК" АЖнинг аффилланган шахс билан жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) маъқуллаш.

 

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш учун барча маълумотлар (материаллар) билан Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107б-уй манзилида танишишлари мумкин. Боғланиш учун телефон - 78 148 30 00 (116) (Корпоратив маслаҳатчи - Буриева Л.Х.). Мурожаатлар душанбадан жумагача ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача (танаффус – 13:00 дан 14:00 гача) қабул қилинади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар вакилларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ берилган ишончнома бўлиши шарт.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 58-моддасига асосан, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш чоғида умумий йиғилишда, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имкониятини берадиган ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилиши мумкин.           

 

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” 

акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши