02 December 2020

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" Акциядорлик Жамияти акциядорлари диққатига

Жамият Кузатув кенгаши Сизга акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши 2020 йил 25 декабр жума куни соат 15:00 да, Microsoft Teams даъстури орқали видеоконференция ўтказилишини маълум қилади (Microsoft Teams дастурига ҳавола акциядорларга қўшимча хабардор қилинади).


Йиғилиш кун тартиби

1.Компания янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш

2.Компания янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш

3.Кузатув кенгашига янги мустақил аъзосини тасдиқлаш

4.Компанияни 2020 йил молиявий ҳолатини ташқи аудит текширувидан ўтказиш учун Осиё тараққиёт банки талабларига жавоб берадиган аудит компаниясини танлаш ва энг юқори бюджет миқдорини белгилаш.

5.Компания кузатув кенгашининг мустақил аъзоларига ўз вазифаларини бажариб келган давр учун ойилик ҳақ миқдорини тўлаб берилишини белгилаш.

*Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида хабарнома бериш учун Компания акциядорларнинг реестрини тузиш санаси 2020 йил 30 ноябр

*Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиш учун Компания акциядорларнинг реестрини тузиш санаси 2020 йил 21 декабр

*Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш учун акциядорларга тақдим этиладиган маълумотлар (материаллар) билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин - “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ офиси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси 107Б, Ҳалқаро бизнес маркази А блокининг, 14- қавати, мурожаат учун телефон: 78-148-30-00.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш учун, шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини ёки ваколатли вакилингизга берилган ишончнома асл нусхасини почта орқали ва электрон шакилда Jahongir.Makhmudov@uzmrc.uz электрон манзилига 2020 йил 24 декабрга қадар юборишингиз сўралади.

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ Кузатув кенгаши

Поделиться: